Қозоғистоннинг биринчи президенти, спикер ва яна икки раҳбар коронавирусдан тузалди

09:44 02 Июль 2020 Дунё
1317 0

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, мамлакат парламенти спикери Нурлан Нигматулин COVID-19дан тузалди. Улар даволаниш курсини муваффақиятли ўтказгани айтилмоқда. Сабаби шундан сўнг топширган тестлари манфий натижа берган. Бу ҳақда Спутник маълум қилди.

Элбоши врачлар тавсиясига кўра, ўзини-ўзи яккалаш режимида бўлиб, масофадан ишлашни давом эттирмоқда.
Нигматулин ҳам икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида изоляцияда яшади ва у ҳам масофадан ўз фаолиятини давом эттирди.

Энди спикер назарий жиҳатдан бошқа депутатлар каби таътилга чиқади. 

Бундан ташқари, мамлакат бош вазири ўринбосари Ерали Тугжанов ҳам касалликни енгган. У коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик бўйича идоралараро комиссиянинг раиси ҳам ҳисобланади.

Олмаота шаҳри бош шифокори Камалжан Надиров ҳам коронавируснинг оғир формасини бошдан ўтказган бўлса-да, врачлар тавсиясига риоя этгани учун тузалиб кетган. У айни пайтда стационарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер