Қозоғистон халқи ассамблеяси — миллатлараро тотувлик кафолати
Остонада икки кунлик Қозоғистон халқи ассамблеяси 32-сессияси иши якунланди. Иштирокчилар қатор амалий аҳамиятга эга масалаларни, шу жумладан, жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди. Тадбирда минг нафардан зиёд қозоғистонлик турли миллатга мансуб делегатлар қатнашди. Улар орасида Парламент хар иккала палатаси аъзолари, марказий ва маҳаллий ижро органлари раҳбарлари, диний бирлашмалар, дипломатик корпус, ННТ, этномаданий бирлашмалар, илмий-ижодий зиёлилар, шунингдек, Қозоғистон ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари бор. Кеча делегатлар ва экспертлар иштирокида мунозара майдончалари фаолият кўрсатди. Бугун эса Давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев иштирокида Пленар сессия ўтказилди.
Қозоғистон халқи Ассамблеяси — вазифаси давлатнинг миллий сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашувчи, Қозоғистон Президенти ҳузуридаги маслаҳат органидир. “Қозоғистон халқлари Ассамблеяси” (дастлабки номи) 1995-йили 1-март куни Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан ташкил этилган. 2007-йилги Конституциявий ислоҳот Ассамблеяга конституциявий мақом берди, ҚХА белгиланган квотага кўра Қозоғистон парламентининг Мажилисида ўз вакилларига эга бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди.
2018 йилда қабул қилинган қонунга кўра, Ассамблеянинг фаолияти такомиллаштирилди, инфратузилмаси мустаҳкамланди, унинг фуқаролик жамияти ва давлат ҳокимияти тизимига интеграцияси таъминланди.
2021 йилнинг 28 апрелида Нурсултон Назарбоев Қосим-Жомарт Токаевга ҚХА раиси ваколатини топширади, Назарбоевга ассамблеянинг фахрий раиси мақоми берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг