Қорақалпоғистон Республикасидаги 721 та таълим муассасасига болаларга мўлжалланган Қизил китоблар тарқатилмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан республика мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Нукус шаҳридаги 31-сонли умумтаълим мактаб ўқувчиларига болалар учун мўлжалланган Қизил китоблар етказиб берилди.
Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистондаги 721 та таълим муассасасига 2650 та Қизил китоб беғараз тарқатилмоқда.
Маълумот учун, бу китоблар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан 40 минг нусхада нашрдан чиқарилди.
Мақсад ёш авлоднинг экологик маданияти ва масъулиятини янада ошириш, болаларда табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантиришдир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг