Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан «Адлия боғи» яратилди

12:44 10 Ноябрь 2023 Жамият
419 0

Бугунги кунда дунёда иқлим ўзгариши сабабли экологик вазиятни барқарорлаштириш  зарурати юзага келмоқда.

Давлатимиз томонидан ҳам атроф-муҳитга бўлган салбий таъсирни камайтириш, табиий экотизимни тиклаш ва сақлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

2021 йил ноябрь ойида бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ва Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 25-октабр куниган 1 декабрь кунига қадар «кузги дарахт экиш мавсуми»нинг эълон қилиниши «яшил макон» Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигидан далолат беради.

Жорий йилнинг 11-октабр куни Президентимиз «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кúзги мавсумини ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказган видеоселектор мажлисида аҳолининг дарахт экишга бўлган қизиқишини ва рағбатлантириш ишларини янада ошириш зарурлигини таъкидлаган эдилар.

Ҳаттоки, давлатимиз раҳбарининг «Ўзбексдан - 2030 стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ҳам яшил майдонларни шакллантириш ва атроф-муҳитнинг экологик шароитини барқарорлаштириш юзасидан ваколатли органларга топшириқларини берди.

Шу муносабат билан, бугунги кунда республикамıзнинг барча туман ва шаҳарларида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кúзги дарахт экиш мавсумига старт берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳам «Адлия боғи»ни шакллантириш мақсадида, ушбу боғнинг декоратив ва мевали дарахт ниҳолларини экиш ишларига старт берилди.

 Тадбир муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири Э. Турсунов Ёши улуғ ва кўпни кўрган ҳудуд оқсоқоллари билан биргаликда биринчи мева дарахт ниҳолларини қадаб берди.

 Амалга оширилаётган тадбир доирасида вазирликнинг туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳам кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, шунингдек декоратив ва мевали дарахт ниҳолларини экиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Тадбир муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири Э. Турсунов Ёши улуғ ва кўпни кўрган ҳудуд оқсоқоллари билан биргаликда биринчи мева дарахт ниҳолларини қадаб берди.

 Амалга оширилаётган тадбир доирасида вазирликнинг туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳам кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, шунингдек декоратив ва мевали дарахт ниҳолларини экиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Яшил табиятни яратиш орқали қитъамиз зарарланишининг олдин олишга эришиш, шунингдек давлатимизнинг тоза экологик барқарорлигини таъминлашдан иборат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер