Қўқонда қадимий тангалар топилди
Қўқон шаҳрида Ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик ишлари доирасида Жомеъ мажмуасида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари давомида ер остидан қадимги тангалар топилди. Тангаларни қазиб олган Муҳаммаджон Тожибоев топилмалар Жомеъ мажмуасига кириш қисми олдидаги гулзор тупроғини янгилаш вақтида топилганини айтди. Араб тилида езувлар битилган мис тангалар Қўқон маданияти ва тарихи музейига келтирилиб, айни пайтда мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Дастурхончи» мадрасасини таъмирлаш ишлари вақтида ҳам қадимги топилмалар - кўзалар топилган эди. Ушбу топилмалар Қўқонда ҳунармандчилик қадимдан ривож топганлиги ва Қўқоннинг бой тарихи ва маданияти ҳақида дарак беради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг