Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди
Фото: Прокуратура Департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.У., Д.Е. ва Б.Д. истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган қўлбола усулда тайёрланган 546 дона “QARATAW” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини 11 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, Б.Д.нинг хонадонидан яна 299 дона қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг