Қизириқда 10 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди

20:06 14 Апрель 2026 Жамият
175 0

Мамлакатимизда ижтимоий кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини суннат тўйларини ўтказиш яхши анъанага айланган.

Ана шундай хайрли тадбирлардан яна бири Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги, туман маҳалла уюшмаси, «Осиё» тантаналар саройи ташаббуси ва ҳомийлигида ижтимоий кам таъминланган оилаларнинг 10 нафар фарзандларини суннат тўйи ўтказиб берилди.

Тўй тантанасида тўйболаларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этади.

Тантана очилишида сўз олганлар томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамда хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Болажонларнинг суннат тўйлари тўкин дастурхон, ўзига хос миллий анъаналаримиз асосида ўтказилгани тўйболалар, уларнинг ота-оналари қалбига қувонч ҳадя этди. Тўйболаларнинг ҳар бирига велосипед, турли ўйинчоқлар совға қилинди.

Хатна тўйда санъаткорларнинг чиқишлари барчага хуш ва кўтаринки кайфият улашди.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер