Қизиқчи Обид Асомов ҳам раҳбарлик лавозимига тайинланди

18:35 24 Май 2018 Маданият
2111 0
Фото: uzbekkino.uz

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов «Мультипликацион фильмлар студияси» давлат унитар корхонаси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Қайд этиб ўтиш жоиз, «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ 3176-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги «Ўзбеккино» Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 1030-сонли қарорларига асосан ташкил этилган.

Обид Асомов сўнгги вақтларда "Миллий ТВ" телеканали орқали эфирга узатиб келинаётган "Кулиш шарт" шоусида бошловчиси сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер