“Қизил ҳудуд” белгиси остида

19:12 22 Июнь 2020 Жамият
1388 0

Пискент тумани аҳолиси бугун 14 кундирки, пандемия туфайли «қизил ҳудуд» белгиси остида яшамоқда. Жорий йилнинг 20 июнь куни уй карантинида тиббий кузатувга олинган фуқароларнинг 367 нафари, 21 июнь куни 187 нафари, 22 июнь куни эса 364 нафари коронавирус инфекцияси аниқланмаганлиги туфайли чеклов шароитини тарк этишди. Улар орасида туғуруқ мажмуасида вақтинчалик муолажа олаётган 55 нафар ҳомиладор аёл ҳам бор. Уларнинг саломатлигида ҳеч қандай хавфли аломатлар аниқланмади.

СEОМ, Миллий гвардия, Бандликка кўмаклашиш маркази ва ФВБ ходимлари томонидан тумандаги бир қатор ташкилотлар, 13 та кўп қаватли тураржой бинолари, МФЙ, кўчалар ва хонадонларда дезинфекция тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда.

Туман ҳудудига кириш ва чиқиш чекланган «Саидобод», «Бирлик», «Лолаариқ» МФЙларидаги блок постларга бириктирилган СEОМ ходимлари томонидан узлуксиз зарурий чоралар кўрилаётир.

Пандемия шароитида иш фаолиятини давом эттираётган корхоналар, озиқ-овқат дўконлари, савдо ярмаркалари шунингдек, дорихоналарда назорат ҳар қачонгидан кучайтирилган.

Шодиёр МУТАҲАРОВ,

(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер