Қишда коронавирусга чалиниш имконияти камаяди — академик

23:35 19 Октябр 2020 Дунё
1007 0

Қишнинг аёзли кунлари кириб келиши биланоқ коронавирусга чалиниш даражаси пасаяди.

Бу ҳақда Россия Фанлар академияси академиги, Москва давлат университетининг Иммунология ва молекуляр биотиббиёт маркази директори Михаил Палсев «Парламентская газета» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, “Cоvid-19” ҳам қолган барча ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган касалликлар сингари мавсумга боғлиқ.

“Совуқ тушиши билан касалланиш даражаси камаяди. Бироқ баҳорда яна бир бор авж олиши мумкин, аммо илгаригидек кучли бўлмайди. Бундан ташқари, ўша пайтга келиб қўлимизда самарали вакцина бўлади деб умид қиламан", - дейди Палсев.

Шунингдек, у фуқароларни ўзларининг иммунитетларини доимий равишда назорат қилишга, ниқоб тақишни тўхтатмасликка ҳамда мутахассислар тавсияларига амал қилишга чақирди.

Палсевнинг таъкидлашича, ҳукумат ҳам коронавирус инфекциясининг тарқалиш хавфини камайтириш учун оммавий тадбирларни чеклаб туриши керак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер