Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқди

16:18 21 Январь 2021 Дунё
1155 0

Садир Жапаров бошчилигидаги Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқди. Бу ҳақда РИA нашри хабар бермоқда.

Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасида фаолият юритаётган Талант Мамитов "Қирғизистон Республикаси Бош вазири ва Қирғизистон ҳукумати ваколатларини тугатиш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Унга кўра, ҳукуматнинг амалдаги аъзолари янги Вазирлар Маҳкамаси ташкил этилгунга қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этади. Жапаровнинг ўрнини эгаллаган Aртем Новиков бош вазир лавозимида фаолият олиб боради.

Матбуот хизмати вакилининг маълум қилишича, Жапаров сайлов натижалари эълон қилингандан сўнг Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлигидан истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берган.

Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Қирғизистонда муддатидан олдин президент сайловлари бўлиб ўтган эди. Марказий сайлов комиссиясининг расмий якуний маълумотларига кўра, 1,1 миллиондан ортиқ киши ёки сайлов участкаларига келганларнинг 79,2 фоизи Жапаровга овоз берган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер