Қиличбозликнинг сабля ва рапира йўналишларида спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда

12:47 01 Октябр 2023 Жамият
603 0

Тошкентда қиличбозликнинг сабля ва рапира йўналишлари бўйича кадетлар ўртасида Осиё кубоги ўтказилмоқда. Унда Саудия Арабистони, Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистон ва Ўзбекистон мамлакатларидан спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунида рапира қуролида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Шоҳсупага кўтарилган спортчилар билан танишинг:

Қизлар:
1 София Актаева (Қозоғистон);
2 Дурдона Мамадаминжонова (Ўзбекистон);
3 Алау Муканова (Қозоғистон);
3 Сабина Адашалиева (Ўзбекистон).

Йигитлар:
1 Жамолиддин Марипжонов (Ўзбекистон);
2 Бобуржон Тожиддинов (Ўзбекистон);
3 Евгений Токанов (Қозоғистон);
3 Алимирзо Мирзаев (Ўзбекистон).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер