Қашқадарёдаги меҳмонхона қарийб 600 млн сўмлик газ ўғирлагани аниқланди

14:32 17 Август 2024 Жамият
436 0

Фото: «Ўзэнергоинспекция»

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги меҳмонхонада газ тармоғига яширин йўл билан уланиб 591,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, «Ўзэнергоинспекция» вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Қарши шаҳрида фаолият юритаётган "А.Ҳ." уй меҳмонхонаси масъул шахслари ўрнатилган газ ҳисоблагичдан фойдаланмасдан яширин йўл билан тўғридан тўғри газ тармоғига уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарликлар оқибатида давлат манфаатларига 591,4 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер