Қашқадарёда «Ватанпарвар» ташкилоти раиси ўринбосари пора билан қўлга тушди
Видеодан кадр
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган «Ватанпарвар» ташкилотининг вилоят кенгаши раиси ўринбосари пора олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати асосида ДХХ ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Қарши шаҳрида жойлашган «Ватанпарвар» ташкилотининг вилоят кенгаши раиси ўринбосари ариза муаллифининг ўғлига имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига, хизмат хонасида 20 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг