Қашқадарёда сифатсиз тамаки маҳсулотларининг савдога чиқарилиши тўхтатиб қолинди
Қарши туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган И.Э.нинг «Мирмирон» МФЙ ҳудудидаги хонадони ва «Lacetti» русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, хонадон ва автотранспорт воситасида хорижда ишлаб чиқарилган 18 турдаги жами 3 622 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг