Қашқадарёда фермер хўжалиги 739 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

11:52 18 Май 2025 Жамият
303 0

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида 739 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.

«Ўзенергоинспекция» Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Кўкдала туманида «Э. Х.» фермер хўжалиги шартнома тузмасдан электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 739,7 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер