Қашқадарёда 37 ёшли эркак қўшнисининг яшамайдиган хонадонида ўзини осиб қўйди

20:42 17 Апрель 2022 Жамият
1095 0

Фото: Иллюстратив фото

Ижтимоий тармоқларда Ғузорда 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Аниқланишича, 13 апрель куни Ғузор тумани, Совбоғ қишлоғида яшаган 1985 йилда туғилган эркак (оилали, 3 нафар фарзанди бор, маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчиси бўлиб ишлаган) қўшнисининг яшамайдиган хонадонида ўзини-ўзи осиб вафот этган.

Текшириш давомида марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида руҳиятида ўзгариш бўлганлиги аниқланган.

Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат бўйича Ғўзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер