Қарши шаҳрида швейцариялик кардиожарроҳлар илк ноёб амалиётни ўтказишди

14:38 12 Ноябрь 2021 Жамият
900 0

Фото: "Халқ сўзи"

Яқинда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида юракнинг мураккаб ритм бузилишларида электрофизиологик текширув ва радиочастотали аблация ўтказиш учун станция ўрнатилган эди. Мазкур станция орқали дастлабки амалиётлар швейцариялик электрофизиолог Брейтенштейн билан биргаликда бажарилди. Натижада 8 нафар бемор ўзини узоқ йиллардан бери қийнаб келган оғир дард – тахикардиядан халос бўлди.

Шу билан бир қаторда Швейцариянинг Цюрих университети шифохонасидан келган кардиожарроҳ, профессор Тери Каррил, кардиожарроҳ Юри Сромиски билан ҳамкорликда  очиқ турдаги мураккаб 10 та жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Жумладан, “юрак туғма нуқсони, очиқ артериал йўлак (Баталлов йўли – 2 сантиметр)” ташхисли беморнинг ўпка артерияси босими жуда юқори бўлганлиги сабабли бир қанча шифохоналардаги мутахассислар жарроҳлик амалиётини амалга оширишга жазм қила олишмаган эди. Филиал мутахассислари хорижлик ҳамкасблари билан бирга бу операцияни муваффақият билан адо этишди.

-Президентимизнинг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, жумладан, кардиология соҳасини ривожлантиришга қаратаётган алоҳида эътибори янги ютуқларга замин яратмоқда, - дейди филиал директори, тиббиёт фанлари доктори Набижон Йўлдошев. – биргина жорий йилнинг ўзида хорижлик кардиожарроҳлар билан ҳамкорликда 20 та маҳорат дарси шаклидаги технологияли амалиётлар 200 га яқин беморда муваффақиятли амалга оширилди.

Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер