Қарши давлат университети Россиядаги ОТМ билан ҳамкорлик келишуви имзолади
Фото: "Халқ сўзи"
Шу кунларда Россия Федерациясининг М. В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетида II - Ўзбекистон-Россия таълим форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилигида мамлакатимиздаги қатор ОТМлар ректорлари қатнашмоқда.
Қарши давлат университети матбуот хизматининг маълум қилишича, форумда иштирок этаётган мазкур университет ректори Д. Набиев ҳамда Россия Федерациясининг Пушкин номидаги Рус тили давлат институти раҳбарияти ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Ҳамкорлик доирасида “Рус тилини хорижий тил сифатида ўқитиш” бўйича ҚарДУ профессор-ўқитувчилари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш, ҳамкор олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларини маъруза ўтишга жалб этиш, рус тили бўйича қўшма таълим дастурлари, хусусан, қўшма магистратура, докторантураларни очиш,, илмий журналларда мақолалар чоп этиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди.
Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг