"Қани адолат Президентим" Ҳаммасини Президентга айтаман" мурожаатига муносабат билдирилди
Youtube ижтимоий тармоғида "Қани адолат Президентим" Ҳаммасини Президентга айтаман" мурожаатига Қашқадарё вилоят “Ермулккадастр” Давлат Корхонаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси "Давергеодезкадастр" қўмитасига Қарши тумани Қоратепа МФЙда яшовчи фуқаро С.Исматовнинг мурожаати ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш жараёнида Қарши тумани Қоратепа МФЙда яшовчи фуқаро С.Исматов тадбиркорлик қилиш учун сўраётган ер майдони Қарши тумани Қоратепа МФЙ ҳудудида жойлашган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарорига мувофиқ, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга oшириш учун фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиши белгиланган.
“Фуқаро С.Исматовга “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн-аукционда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон аризани юбориш ва закалат киритиш орқали иштирок этиши мумкин”, дейилади муносабатда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг