«Қамчиқ» довонида ҳаракат қисқа муддатга чекланди
«Қамчиқ» довонидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳаракат қисқа муддатга чекланади. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Билдирилишича, «Қамчиқавтойўл» ИЙФК ДМ томонидан махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилади. Шу муносабат билан халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтувчи қисмида (145-километрида) транспорт воситаларининг ҳаракати бугун соат 11:00 дан вақтинча, қисқа муддатга чекланади.
«Довон йўли очилиши бўйича қўшимча хабар берилади», дейилади хабарда.
Бу вақт оралиғида ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя этишлари сўралди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг