Қалам аҳли саломатлиги назорат қилинмоқда

18:13 05 Январь 2024 Жамият
495 0

Андижон шаҳридаги 8-оилавий поликлиникада Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ОАВ, ахборот хизматлари ходимлари, блогер ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

— Вилоятимизда яшаб ижод қилаётган, шу соҳаларда фаолият юритаётган ходимлар учун бу каби тадбирларни ташкил этиш анъанага айланган, — дейди бошқарма ходими Муфаззалшо Муҳаммадиев. — Саломатлик муолажаларида тиббий марказларнинг малакали мутахассислари, Андижон давлат тиббиёт институти ва клиникасининг тажрибали шифокорлари хизматидан фойдаландилар.

Ижодкорлар тиббиётнинг ўн бешта йўналиши бўйича шифокорлар назоратида бўлдилар.

— Бундан ташқари, умумий қон, қанд текшируви, жигар синамалари, гепатит таҳлили бўйича лаборатория, рентген, УЗИ, ЭКГ, филюрография текширувлари ташкил этилди, —дейди Ўзбекистон журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Махпурахон Ортиқова. — Айниқса, фахрий ижодкорларнинг тиббий кўрикка жалб этилганлиги хайрли амаллардан бири бўлди.

Шу куни соҳанинг 200 нафардан зиёд вакиллари ва фахрийлари саломатлиги муҳофаза қилинди. Касаллик аниқланган беморларга даволанишлари учун йўлланмалар берилди, баъзилари профилактик маслаҳатлардан баҳраманд бўлишди.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер