Қайси соҳада оилавий корхоналар кўпроқ?
Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик салоҳияти изчил ривожланиб бормоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 апрель ҳолатига мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 36 минг 850 тани ташкил этди.
Фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони тармоқлар кесимида таҳлил қилинганда, уларнинг энг катта қисми савдо соҳасига тўғри келмоқда — 14 минг 822 та корхона ёки умумий улушнинг 40,2 фоизини ташкил этади. Савдодан кейинги ўринларни саноат (8 минг 406 та) ва яшаш ҳамда овқатланиш хизматлари (6 минг 946 та) соҳалари эгаллаган.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида 2 минг 511 та оилавий корхона фаолият юритмоқда. Шунингдек, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида 632 та, ташиш ва сақлаш соҳасида 341 та, қурилиш соҳасида 282 та, ахборот ва алоқа соҳасида 241 та оилавий корхоналар қайд этилган.
Бундан ташқари, «бошқа соҳалар» категориясида фаолият юритаётган 2 минг 669 та оилавий корхона мавжуд. Бу кўрсаткичлар мамлакатимизда оилавий бизнеснинг турли соҳаларда фаол ривожланаётганини кўрсатиб, иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг