Президент Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 26 июль куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққани ҳақида хабар берилган эди.
Президент матбуот хизматининг малълум қилишича, давлат раҳбари бугун, 5 август куни қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтган.
Қайд этилишича, жорий ҳафтада давлатимиз раҳбари ҳузурида ижтимоий-иқтисодий кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, ҳафта давомида Президентимиз давлат ташрифи билан Қозоғистон Республикасида бўлиши, Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида ҳамда «Марказий Осиё + Япония» форматидаги саммитда иштирок этиши режалаштирилган. Ҳафта якунида Япония Бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан юртимизга келиши кутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг