Португалия терма жамоаси Мексика билан дуранг ўйнади

13:47 29 Март 2026 Спорт
556 0

Март ойидаги FIFA кунлари доирасида кўплаб мамлакатларнинг терма жамоалари ўртоқлик ўйинларида иштирок этмоқда. Бугун, 29 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги рақиби Португалия терма жамоаси Мексика билан ўйин ўтказди.

Мехико шаҳрида ўтган баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди. Учрашувда ҳар икки жамоа асосий таркиби билан ўйнади. Фақатгина Португалия терма жамоаси юлдузи Криштиану Роналду жароҳати туфайли майдонга туша олмади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати доирасида Португалияга қарши бўлиб ўтадиган ўйини 23 июнь куни бўлиб ўтади. Баҳсга Хьюстон шаҳридаги "NRG" стадиони мезбонлик қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер