Попда карантин ҳудуди қуриб битказилди
Поп туманининг Ғурумсарой қишлоғида қурилиши бошланган 1200 ўринли карантин ҳудудида асосий юмушлар ниҳоясига етказилди. Мазкур ҳудуд 2,2 гектар майдонни ташкил этиб, бу ерга зарур инфратузилма — электр, сув ва канализация тармоқлари тортилди.
Карантин ҳудуди бино ва иншоотлари тезкор усулда 180 та контейнердан тикланди. Махсус контейнерларнинг ҳар бири 26 квадрат метрдан иборат бўлиб, 12 квадрат метрли алоҳида кириш қисмига ҳам эга. Хоналар 4 кишига мўлжалланган, ҳар бирида кондиционер, телевизор ва душ бор.

Айни пайтда лойиҳанинг узвий босқичи — 150 ўринли шифохона қурилиши жадал давом эттирилмоқда. Ундан муолажа хоналари, тиббиёт бўлимлари, ошхона, лаборатория ва дорихона ўрин олади. Бутун куч ва имкониятлар мазкур объектни ҳам тез кунлар ичида фойдаланишга топширишга йўналтирилган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг