Покистонда юз берган зилзила оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ киши жароҳатланди
Покистоннинг Балужистон вилоятида содир бўлган зилзила 20 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар берди "Dawn" газетаси табиий офатларга ёрдам бериш агентлигига таяниб.
Маҳаллий газетанинг ёзишича, зилзила оқибатида 300 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Америка Қўшма Штатлари Геологик хизмати (USGS) бундан олдин Москва вақти билан 01:01 да 5,7 магнитудали зилзилани қайд этган эди.
Зилзила эпицентри Харнай шаҳридан 14 километр шимоли-шарқда ва 20,8 километр чуқурликда жойлашган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг