Тошкентда бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

16:07 08 Декабрь 2021 Спорт
1964 0

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Бугун, 8 декабрь куни Тошкент шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди. 

Мусобақада 350 нафар боксчи (эркаклар — 286, аёллар — 64) совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.

Бугун соат 17:00 да мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон чемпионатида илк маротаба хориждан 8 нафар нейтрал ҳакам фаолият олиб бормоқда.

Маълумот учун, баҳслар Таэквондо WТ ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт саройида ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер