Пойтахтдаги олий таълим муассасаларида «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг ижроси ўрганилди

16:12 16 Март 2026 Сиёсат
298 0

Олий Мажлис Сенатининг 2026 йилги иш режасига мувофиқ Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлашга оид қисмининг Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида ижро этилиши ҳолати ўрганилди.

Жорий йил 16 март куни Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Бурхонов бошчилигида Мудофаа ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари, Ҳарбий прокуратура вакиллари ҳамда экспертлар иштирокида тузилган ишчи гуруҳи аъзолари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Ҳарбий тайёргарлик ўқув марказига ҳамда Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг Ҳарбий таълим факультетига ташриф буюришиб, резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Олий таълим муассасаларининг талабаларини ҳарбий тайёргарликка саралаш тадбирларининг ташкил этилиши, ҳарбий тайёргарлик бўйича талабаларга қурол аслаҳалар ва ҳарбий техникалардан фойдаланишини ўргатиш, жисмоний тайёргарлигини ошириш, тактик тайёргарлиги, муҳандислик, ҳарбий топография ва оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш машғулотларининг ўтказилиши бўйича олиб борилаётган ишлар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, ишчи гуруҳи аъзолари олий таълим ташкилотларида ҳарбий таълим бўлинмалари штат жадвалини шакллантиришда педагогик лавозимлар ва ҳарбий штат бирликлари ўртасида узвийлик таъминланганлиги, ўқув моддий-техник базасининг тўлиқ жиҳозланганлиги билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратишди.

Ўрганиш жараёнида ҳарбий тайёргарликни сифатли ташкиллаштириш, таълим сифатини яхшилаш, назарий олинган билимларни амалиётда мустаҳкамлаш зарурлиги юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Ўрганиш натижалари Қўмита мажлисида муҳокама қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер