PlayStation 5 бутун дунё бўйлаб қимматлашади
Sony компанияси бутун дунё бўйлаб PlayStation 5 нархлари ошишини эълон қилди, тегишли маълумот компания сайтида тақдим этилган.
Маълумотларга кўра, консолларнинг чакана нархи 2 апрелдан бошлаб ўзгаради.
Шундай қилиб, PS5 нинг базавий версияси аввалги 549,99 доллар ўрнига 649,99 доллар бўлади. Дисководсиз модель (Digital Edition) 599,99 доллар (илгари 499,99 доллар эди) туради. PlayStation 5 Pro нархи ҳам 100 долларга ошиб, 899,99 долларни ташкил этади. PlayStation Portal Remote Player портатив қурилмаси эса 249,99 долларгача қимматлашади.
Компания нархлар ошишини жаҳон иқтисодиётидаги давом этаётган босим билан изоҳлади.
— Биз нархларнинг ўзгариши ҳамжамиятимизга таъсир қилишини тушунамиз ва синчковлик билан ўтказилган таҳлиллардан сўнг, бутун дунё бўйлаб ўйинчиларга инновацион ва юқори сифатли ўйин имкониятларини тақдим этишда давом этиш учун бу зарур қадам деган хулосага келдик, — дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг