Пилла етиштиришда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади

20:04 27 Март 2023 Иқтисодиёт
583 0

Фото: Архив сурат

Пилла етиштириш билан боғлиқ қуйидаги ишларда тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтади:

— тут уруғи тайёрлаш;

— тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;

— тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;

— тут ипак қурти парваришлаш;

— тирик ва қуруқ пиллани саралаш;

— тирик пиллани қуритиш;

— пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;

— пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);

— уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;

— тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;

— тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;

— тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;

— тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер