Педагог кадрларнинг аттестация натижалари эълон қилинди
Ўрта махсус таълим ташкилотлари педагогларининг аттестация натижалари эълон қилинди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, шу йилнинг 16 декабрь куни «pedagog.edu.uz» сайти орқали ҳужжат топширган ўрта махсус (академик лицей) ва касбий таълим муассасаларининг 4 минг 165 нафар педагог кадри аттестациядан ўтказилган.
Тест синовлари натижалари «pedagog.edu.uz» сайти педагог кадрларнинг шахсий кабинетларида эълон қилинган.
Имтиёз қўлланиладиган сертификатларга эга ўқитувчилар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг