«Payariq klaster» МЧЖ янги техника олиб келди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги мазкур пахта-тўқимачилик кластери томонидан келтирилган 4,5 миллиард сўмлик 15 та янги қишлоқ хўжалик техникаси жамият техника паркини янгилаш йўлидаги дастлабки муҳим қадам сифатида эътироф этилди. Босқичма-босқич барча техникаларни замонавийларига алмаштириш, соҳанинг механизация даражасини ошириш, етиштирилган ҳосилни чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш асосий мақсад сифатида белгиланган.
Янги чопиқ тракторлари 15 нафар ҳайдовчи-мутахассисга бириктирилди ва ёнларига ёшларни олиб, ўзларига шогирд тайёрлаш вазифаси қўйилди.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг