Пастдарғом туманидаги «Бахшибойи» МФЙнинг янги маъмурий биноси энди халқ хизматида

11:21 13 Апрель 2026 Жамият
180 0

Бахшибойи маҳалласининг маъмурий биноси бўлмагани боис, «маҳалла еттилиги» шу вақтга қадар ижарада туриб фаолият юритиб келаётган эди.

Эндиликда вилоят маблағлари, фаолларнинг меҳнати, аҳоли бирдамлиги ва саховатпеша инсонлар кўмагида мазкур маҳалла учун янги, замонавий маъмурий бино қурилиб фойдаланишга топширилди.

Қувончли байрамга айланиб кетган тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар маҳалла аҳлини янги маъмурий маскан билан муборакбод этишди.

Янги бинода «еттилик» аъзолари учун етарлича қулайликлар яратилган бўлиб, бундан ҳудуд аҳолиси ҳам бениҳоя мамнун.

Жуда шинам ва чиройли кўринишда барпо этилган, ҳар бир хонаси замонавий мебеллар билан жиҳозланган маҳалла биноси энди халқ хизматида.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер