Парламентда депутатлар муштлашиб кетишди(видео)

11:08 05 Март 2020 Дунё
1575 0

Туркия парламентининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. У Суриянинг Идлиб шаҳридаги вазиятга бағишланди. Ушбу мажлисда депутатлар урушиб кетишган. Муштлашувни Республика халқ партияси(РХП) аъзоси Энгин Озкоч бошлади. У Сурияда турк ҳарбийлари ҳалок бўлиши билан боғлиқ фожеадан келиб чиқиб мамлакат президенти шаънига номақбул гапларни гапирган.

Шундан сўнг трибунага Адолат ва тараққиёт партияси(АТП) вакиллари югуриб чиқишган ва жанжал бошланган.

— РХП раҳбари ўринбосари бизнинг президент ва олий бош қўмондонимизни ҳақорат қилди, у очиқ суд қилинади. У қонун олдида жавоб беради, — деди АТП лидерларидан бири Нуман Куртмиш.

Шундан сўнг маҳаллий оммавий ахборот воситалари Озкочнинг сўзлари бўйича текширув бошланганини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер