Пандемия яна 4-5 йил давом этиши мумкин

13:43 27 Январь 2021 Дунё
856 0

Сингапур таълим вазири Лоуренс Вонгнинг сўзларига кўра, пандемия тугаши ва коронавирусдан кейинги нормал ҳолатга ўтиш учун яна 4-5 йил вақт керак бўлади. Чунки ҳанузгача бутун дунё аҳолиси тўлиқ эмланмаган. Аҳолини 100 фоиз эмлашда кўплаб тўсиқларга дуч келинмоқда. Шу билан бирга, тўлиқ самарали вакцина ҳам ишлаб чиқилмаган. Ҳозирда мавжуд вакциналардан бири тасдиқланганда ҳам, аҳолини эмлаш кўп вақт талаб қилади.

Вазирнинг таъкидлашича, амалдаги вакциналар вируснинг янги мутант штаммларига қарши самарали бўлмаслиги мумкин.

Шунингдек, ҳозирда қилинаётган тадқиқотларнинг барчаси вируснинг янги версияларидан бир қадам орқада эканлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, ҳукумат шу йилнинг учинчи чорагига қадар Сингапур аҳолисини тўлиқ эмлашни режалаштирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер