Пандемия сабабли Нобел мукофоти тақдимоти янги форматда ўтказилади

21:38 22 Июль 2020 Дунё
1348 0

Иллюстратив сурат

Коронавирус пандемияси туфайли Нобел мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимини янги форматда ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Нобел жамғармаси директори Ларс Хайкенстен маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 1956 йилдан бери биринчи марта ҳар йили тахминан 1300 киши, шу жумладан, Швеция қироллик оиласи аъзолари иштирокида ўтказиладиган ҳашаматли тадбир бекор қилинади.

«Нобел ҳафталиги коронавирус пандемияси туфайли одатдагидек ўтмайди. Ҳамма ҳам ниманидир қурбон қилиши ва мутлақо янги шароитларга мослашиши керак», деган Ларс Хайкенстен ушбу қарорга изоҳ берар экан.

Аммо бу борада тафсилотлар ҳали эълон қилинмаган. Қайд этилишича, 10 декабрь куни Стокголм ва Ослода бўлиб ўтган тақдирлаш маросимларида ҳам ўзгаришлар бўлади. Ғолиблар 5 дан 12 декабргача эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер