Пандемия сабаб АҚШда миллионлаб одамлар оч қолиши мумкин
Бу ҳақда ABC телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШда озиқ-овқат тақчиллиги билан боғлиқ муаммога дуч келган америкаликлар 43 фоизга ўсган. Волонтёрлар эса барча эҳтиёжмандларга захиралар етмаётганидан шикоят қиляпти.
Айни пайтда 20 млн.дан ортиқ одамлар давлатдан моддий ёрдам олмоқда. Боз устига, яна 778 минг киши охирги ҳафтада ишсизлик нафақаси сўраб ариза ёзган.
Мамлакат бўйлаб озиқ-овқат банклари тўхтовсиз ишламоқда. Уларнинг ходимлари эса талаб кескин ошиб кетаётганини билдиришяпти.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг