Пахтачида ноқонуний олтин қазувчилар қўлга олинди

16:30 24 Январь 2022 Жамият
649 0

Фото: "Халқ сўзи"

Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли «ГМЗ-1» кон бошқармаси «Қорақўтон» кон бошқармасига қарашли бўлган ер ости ва ер усти шахталаридан ноқонуний равишда таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда тошларини талон-тарож қилинишинг олдини олиш мақсадида Самарқанд вилояти Пахтачи туманида тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.

Самарқанд вилоят ИИБ хабарига кўра, тадбирлар давомида таркибида олтин моддаси ва бошқа қимматбаҳо металлар бўлиши мумкин бўлган руда тошларини майдалашга мўлжалланган тош тегирмон мосламаларини уйига ўрнатиб яширин равишда фаолият юритиб келаётган бир қатор фуқаролар аниқланган.

Жумладан, Пахтачи тумани Жона маҳалласида яшовчи Қ.Ж.нинг дала ҳовлиси кўздан кечирилганда, уйида таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда тошларни майдалашга мослаштирилган 1 дона двигателли тош тегирмони, 24 дона қопларга солинган, ҳар бирининг оғирлиги 10-15 килограммдан бўлган таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда қумлари холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Шунингдек, туманнинг Ҳайит Элбеги маҳалласида яшовчи фуқаро А.У. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда молхонаси ичига ўрнатилган руда тошларни майдалашга мўлжалланган двигателли тош тегирмон, “драбилка”, 8 дона руда қумларни ювишга мослаштирилган тунука тарнов, 18 та оқ полиетиленқопларга солинган, ҳар бирининг тахминий оғирлиги 30-35 килограммдан бўлган таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган руда қумлари, 7 дона оқ полиетилен қопларга солинган, ҳар бирининг тахминий оғирлиги 30-35 кг.дан руда тошлари, “Нива” автомобили ичидан оғирлиги 650 кг.ли руда тошлари борлиги аниқланган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер