Пахта теримида дастлабки мажбурий меҳнат ҳолати аниқланди. Ҳоким жазоланди
Боғот тумани ҳокими О.Холбоев пахта теримига жалб қилгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати “Халқ сўзи“га маълум қилди.
Қайд қилинишича, Хоразм вилояти Боғот тумани ҳокими О.Холбоев, Боғот тумани молия бўлими бошлиғи Ж.Рўзметов ҳамда Боғот тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Авезовга нисбатан меҳнат қонунчилиги меъёрларини бузганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан 2 230 000 сўмдан 6 690 000 сўмгача, жами 15 610 000 сўм миқдорда жарима тайинланди.
“Агар сизни пахта терими ёки бошқа бирор ишга мажбурлашса ёки шундай ҳолатга дуч келсангиз, Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, dmi.mehnat.uz сайти ёки mehnathuquqbot Телеграм ботига мурожаат қилинг!“, дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг