Пахта йиғим-терим мавсумда мажбурий меҳнатга йўл қўйган 5 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йилги пахта йиғим-терими мавсуми давомида мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдор шахсларга қонуний чора кўрилгани ҳақида маълумот берди.
Айтилишича, Давлат меҳнат инспекциясига пахта мавсумида мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 128 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, call марказ орқали - 54 та, веб сайт орқали - 15 та, ижтимоий тармоқлар орқали - 24 та ҳамда 35 та ёзма мурожаатлар келиб тушган.
Ўтказилган мониторинглар ва мурожаатларни ўрганиш натижасида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 65 нафар мансабдор шахсга жами 198 млн. 450 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди.
Шунингдек, пахта-йиғим терими даврида мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги учун 5 нафар мансабдор шахс авобгарликка тортилиб, 1 та ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар судларга киритилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг