Пайариқда замонавий иссиқхоналар сони яна биттага кўпаяди
Пайариқ тумани «Ўртасайдов» маҳалласи ҳудудида «Спутник Идеал Стар» МЧЖ томонидан Венгрия давлати инвесторлари билан ҳамкорликда Корея технологиялари асосида қиймати 10 миллион АҚШ долларига тенг янги иссиқхона бунёд этилмоқда.

Шу муносабат билан туман ҳокимлигининг МЧЖ вакиллари ва чет эллик инвесторлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда янги иссиқхонанинг лойиҳаси бўйича батафсил маълумот берилиб, келажакдаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг