«Ўзгидромет» тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Фото: «Халқ сўзи»
Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда, деб хабар берди «Ўзгидромет» агентлиги.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23-25 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Ушбу кунларда республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.
23-24 март кунлари шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 20 м/с гача кучайиши мумкин.
Таъкидланишича, кундузги ҳаво ҳарорати аста-секин 12-17 даража илиққача пасаяди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг