“Ўзбекнефтгаз“: АИ-91 маркали бензин нархи арзонлашди
“Ўзбекнефтгаз“ АЖ томонидан март ойидан буён “UNG” миллий бренди остидаги ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғида бензин ва дизель ёқилғиси нархлари босқичма-босқич пасайтириб келинмоқда.
Хусусан, АИ-91 маркали бензин нархи арзонлаштирилди ва 2020 йилнинг 13 апрель кунидан бошлаб 5600 сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз“АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз“ ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғида бир ой вақт оралиғида дизель ёнилғисининг нархи 500 сўмга арзонлаштирилганди.
Шунингдек, жорий йилнинг 26 март кунидан эътиборан АИ-92 маркали бензиннинг нархи пасайтирилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг