«Ўзбеккосмос» йил бошидан бери 2 мингга яқин ноқонуний чиқиндихонани аниқлади

14:12 19 Декабрь 2024 Жамият
424 0

Фото: «Ўзбеккосмос»

«Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан йил бошидан буён умумий 721 гектарга яқин майдонда 1928 та ноқонуний чиқиндихона аниқланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, улардан 123 таси яъни 255,5 гектари чиқинди сақлаш полигонлари чегарасидан ташқарига чиқиш, 1805 та ёки 465,2 гектари еса ноқонуний чиқинди полигонлари сифатида аниқланган.

Хусусан:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 243 та (63,2 гектар);
  • Хоразм вилоятида 168 та (22 гектар);
  • Бухоро вилоятида 92 та (91б7 гектар);
  • Навоий вилоятида 216 та (112,4 гектар);
  • Самарқанд вилоятида 147 та (41,2 гектар);
  • Қашқадарё вилояти 81 та (79б3 гектар);
  • Андижон вилояти 180 та (42 гектар);
  • Наманган вилоятида 195 та (65,2 гектар);
  • Фарғона вилоятида 164 та (51 гектар);
  • Тошкент вилоятида 363 та (98,6 гектар);
  • Жиззах вилоятида 39 та (30,44 гектар);
  • Сурхондарё вилоятида 40 та (20,11 гектар).

«Бу каби ноқонуний чиқинди полигонларининг ташкил етилиши аввало атроф муҳит ва экологияга катта салбий таъсир ўтказиб, тупроқ, сув ва ҳаво сифатига салбий таъсир кўрсатиши билан хавфлидир. Қолаверса, зарарли ҳашаротлар кўпайиши, инфекцион касалликларнинг ортиши, инсонларда ўпка саратони ва нафас олиш нуқсонларининг ривожланишига олиб келади», дейилади агентлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер