Ўзбекистоннинг яна икки шаҳри «миллионер» шаҳарга айланади
Самарқанд ва Наманган «миллионер» шаҳарларга айлантирилади, бу ҳақда 2022-2026 йилларда ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида кўрсатилган.
Маълумотларга кўра, ушбу мақсадлар учун махсус ишчи гуруҳлар тузилади. Шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан мазкур шаҳарларнинг чегараларини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилади. Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси чегараларни ўзгартириш бўйича тегишли қарорлар ишлаб чиқади.
Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятида урбанизация даражасини янада яхшилаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг