Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонасида замонавий ўзбек рассомлари асарлари кўргазмаси очилди

15:40 20 Март 2026 Маданият
646 0

Франкфурт-Майн шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасига келувчилар эндиликда юртимиз тасвирий санъати дурдоналари билан танишиш имконига эга бўлади.

Ўзбекистоннинг Германиядаги ўзига хос ташриф қоғози ҳисобланган консулхона биносида таниқли ўзбек рассомлари – Собир Рахметов, Шуҳрат Бобожон, Эркин Орол, Дилшод Эшматов, Ўктам Исиргапов ва Сардор Оллабергановнинг мойбўёқда ишланган сара асарлари намойиш этилмоқда.

Ушбу кўргазма халқаро “Yuzuk” ташкилоти кўмагида ташкил этилди. Экспозициядан жой олган асарларда Самарқанднинг маҳобатли обидалари, Бойсун ва Шоҳимардоннинг бетакрор табиати ҳамда халқимиз ҳаётининг ранг-баранг лавҳалари маҳорат билан акс эттирилган.

Ўзбекистон бугунги кунда мингга яқин профессионал рассомлари билан Марказий Осиё ва Яқин Шарқ минтақасида тасвирий санъат соҳасида етакчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ушбу кўргазма юртимизни нафақат анъанавий ҳунармандчилик, балки юксак интеллектуал ва ижодий салоҳиятга эга мамлакат сифатида дунёга тақдим этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер