Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 25 октябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади

22:11 24 Октябр 2022 Жамият
1088 0

Фото: Архив сурат

«Ўзгидромет» Ўзбекистон бўйлаб 25 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7°, кундузи 18-20° бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 11-16° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20°бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°илиқ, кундузи 7-12° бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер