Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов Австрия пойтахтига етиб келди. Бу ҳақда «Дунё»АА хабар бермоқда.
Бахтиёр Ибрагимов Венага тайинланишидан олдин Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили (2017–2023 йиллар), лавозимида ишлаган. У 57 ёшда. Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозир – Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлаган.
У 1992 йилдан бери ТИВ тизимида ишлаб келмоқда. Вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.
У Фавқулодда ва Мухтор Элчи дипломатик даражасига эга.
Бахтиёр Ибрагимов 2020-2023 йилларда Венада элчи бўлиб ишлаган Абат Файзуллаев ўрнига тайинланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг