Ўзбекистонда таълим олаётган қозоғистонлик талабалар сони кўпаймоқда

15:02 23 Декабрь 2022 Жамият
458 0

Фото: Иллюстратив cурат

Юртимиз ОТМларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони йилдан йилга ошиб бормоқда. Жумладан, қозоғистонлик талабалар 526 нафар ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмита статистикасига кўра, 2021/22-ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар сони 526 нафарни ташкил этган. Бу 2019/2020-ўқув йилидаги талабаларга нисбатан 309 нафарга ошганини кўрсатмоқда.

Йиллар кесимида республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар сони қуйидагича:

— 2019/2020-ўқув йили – 217 нафар;

— 2020/2021-ўқув йили – 277 нафар;

— 2021/2022-ўқув йили – 526 нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер